АсосийSport

Осиё Кубоги – 2019 мусобақасининг мукофот жамғармаси 14,8 миллион долларни ташкил этди

'Осиё Кубоги – 2019 мусобақасининг мукофот жамғармаси 14,8 миллион долларни ташкил этди'ning rasmi

Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган ҳар бир терма жамоа мукофотлантирилади.

Жумладан, Бирлашган Араб Амирликларига борадиган 24 мамлакат термаларига 200 минг доллардан пул мукофоти тақдим этилади.

Ярим финалга чиққан тўртта терма жамоага эса 1 миллион доллар миқдорида пул берилади. Финалда тўп сурган термаларнинг ҳисоб рақамлари ҳам анча бойийди.

c4e98466-7509-4f09-97d5-0cb71e902d83.jpg

Хусусан, кумуш медал соҳиблари 3 миллион долларга эга бўлишса, мусобақа ғолиби катта маблағ – 5 миллион доллар пул мукофоти билан тақдирланади. Шунингдек, ғолиб терма жамоага 15 килограммлик, тоза кумушдан ясалган кубок ҳам топширилади.

Алоҳида қайд этиш жоизки, Осиё Кубоги 2019 мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 14,8 миллион долларни ташкил этади.

    Бошқа янгиликлар