АсосийJamiyat

Адлия хабари: ижтимоий тармоқ орқали аниқланган қонунбузарликка барҳам берилди

'Адлия хабари: ижтимоий тармоқ орқали аниқланган қонунбузарликка барҳам берилди'ning rasmi

Сўнги пайтларда ижтимоий тармоқларда ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид, хусусан иш берувчининг айби билан ходимга ойлик маошини ўз вақтида тўлаб берилмаётганлиги хусусида кўплаб мурожаатлар эълон қилинмоқда.

Масалан, Избоскан туманида яшовчи фуқаро Т. Болтабоев фейсбукнинг “Халқ билан мулоқот/Диалог с народом” гуруҳига тумандаги Механика таъмирлаш корхонасида ишлаб келаётганлиги, бироқ, 2018 йил август ойидан буён иш ҳақи берилмаётганлиги ҳақида мурожаат жойлаштирган.

Андижон вилоят адлия бошқармаси томонидан мазкур ҳолат ўрганилганда, “Андижон вилоят ремонт-механика” корхонасида фуқаро Т. Болтабоев ва яна 24 нафар ходимларнинг бир неча ойлардан буён иш ҳақи тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Қонунчиликка кўра, иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақ тўлаши шарт.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақи ўз вақтида ва тўлик тўланиши учун шахсан жавобгар.

Бироқ, “Андижон вилоят ремонт-механика” корхонаси маъмурияти
ўз мажбуриятларини бузиб, 2018 йил 1 ноябрь кунига қадар ходимларга жами 55 766 474 сўм иш ҳақи бермаган.

Юқоридагиларга асосан, вилоят адлия бошқармаси томонидан 2018 йил 12 ноябрь куни ходимлар иш ҳақини зудлик билан тўлаш юзасидан корхонага расмий муносабат билдирилди.

Натижада ходимлар олдидаги мавжуд 55 766 474 сўм қарздорлик тўлиқ ҳисоб китоб қилинди ва тўлаб берилди, қонун ҳужжатлари бузилишига
йўл қўйган бош ҳисобчиганисбатан эса интизомий жазо чораси қўлланилди.

Фуқаро Т. Болтабоевнинг биргина мурожаати асосида яна 24 нафар ходимларнинг ҳам бузилган меҳнат ҳуқуқи таъминланди.

    Бошқа янгиликлар