АсосийJamiyat

Фирибгарлик йўли билан қарздорликни бартараф этмоқчи бўлган ходим кўлга тушди

'Фирибгарлик йўли билан қарздорликни бартараф этмоқчи бўлган ходим кўлга тушди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси ва Урганч шаҳар бўлими тезкор ходимлари томонидан Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро Р.С.нинг мурожаати юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида, Урганч шаҳар сув, канализация тармоқларида ишловчи А.Т. фирибгарлик йўли билан енгил даромад топиб бойиш мақсадида, фуқаро С.Р.нинг яшаш хонадонининг ичимлик сувидан 5 млн. сўм қарздорлиги борлигини билиб, унга ушбу қарздорликни бартараф қилиб беришини, эвазига 3 млн.сўм беришини айтиб, уни алдаб, ишончига кириб, ишончини суиистеъмол қилиб, ундан 2 млн. 800 минг сўм пулни қўлга киритган вақтида МИБ вилоят бошқармаси ҳамда Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат бўйича фуқаро А.Т.га нисбатан 07.12.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, терговни ташкиллаштириш учун Урганч шаҳар прокуратурасига юборилди.

    Бошқа янгиликлар