1

Гурбангули Бердимуҳамедовнинг янги китоби нашрдан чиқди

ЖАМИЯТ 20.12.2018, 16:36
Гурбангули Бердимуҳамедовнинг янги китоби нашрдан чиқди

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг янги китоби чоп этилди. Давлат матбуотининг маълум қилишича, бу "Тараққиётнинг янги чўққилари сари" ("К новым высотам прогресса") тўпламининг 11-томидир.

Кўп томлик китоб туркман, инглиз ва рус тилларида нашр қилинди. Китобга асосан Президент Бердимуҳамедовнинг 2017 йилда сўзлаган нутқлари, дастурий чиқишлари, мақолалари, интервьюлари ва мурожаатлари киритилган.

“Китобда халқаро принципларга биноан Туркманистонни ҳар томонлама гуллаб яшнаши йўлида мамлакатда олиб борилаётган конституцион ва ҳуқуқий ислоҳотларга катта эътибор қаратилган”, дея хабар берди давлатга қарашли ТДХ ахборот агентлиги.

“Навбатдаги китобда 2017 йилнинг энг муҳим воқеаси сифатида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ишончли ғалабаси билан якунланган президентлик сайловлари акс этган – у учинчи бор олий давлат лавозимига қайта сайланди. Айни шу фактнинг ўзи давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган сиёсий йўналиш туркман халқи томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланаётганининг ёрқин ифодасидир”, – дея таъкидланади ахборот агентлиги хабарида ва китобда ижтимоий тараққиёт масалалари акс этгани қайд қилинади.

Биргина 2017 йилда Президент Бердимуҳамедов муаллифлигида турли мавзуларга оид бир нечта китоб нашрдан чиқди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1