1

Йилнинг "Энг маърифатли имоми" аниқланди

ЖАМИЯТ 20.12.2018, 17:28
Йилнинг "Энг маърифатли имоми" аниқланди

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Энг маърифатли имом – 2018" кўрик-танловининг мамлакат босқичи якунланди.

Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар босқичларида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашди.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги "Худоёрҳожи" жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Аҳмадалиев "Энг маърифатли имом – 2018" танловининг ғолиби бўлди.

Абдувоҳид Аҳмадалиевга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи ва "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган ноутбук ва 3 миллион сўм пул мукофоти топширилди.

Танловда иккинчи ўрни Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги "Кулолқўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Яҳёхон Абдураҳмоновга насиб этди. Унга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи ва "Вақф" хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган LCD 42 телевизор ва 2 миллион 500 минг сўм пул мукофоти топширилди.

image_2018-12-20_15-14-35.png

Учинчи ўрин эгаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Саъдулло ота" жоме масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидов бўлди. Унга учинчи даражали диплом ва микро тўлқинли печ ва 2 миллион сўм пул мукофоти берилди.

image_2018-12-20_15-14-40.png

Бундан ташқари, бир қанча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар номи эълон қилинди.

"Энг кўп обуна уюштирган имом" номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги "Нурул Ислом" жоме масжиди имом-хатиби Озод Назаров, "Энг кўп мақола чоп этган имом" номинацияси бўйича Қашқадарё вилояти Касби туманидаги "Фазли" жоме масжиди имоми Азамат Усмонов, "Энг обод масжид" номинацияси бўйича Урганч шаҳридаги "Охун бобо" жоме масжиди, "Энг инновацион ёндашув" номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги "Домло Омонулло" Ғанижон Абиев ва Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги "Далварзин" жоме масжиди имоми Искандар Ортиқов тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ходимлари, уламолар, имом-хатиблар ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1