1

Нурафшон шаҳрида мамлакатимиздаги илк мультибренд автосалон ишга тушди (фото, видео)

ЖАМИЯТ 20.12.2018, 21:19
Теглар: Видео
Нурафшон шаҳрида мамлакатимиздаги илк мультибренд автосалон ишга тушди (фото, видео)

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида Ўзбекистондаги илк мультибренд автосалоннинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил январь ойида Тошкент вилоятига ташрифи чоғида берилган топшириғига биноан барпо этилган автосалон замонавий талабаларга тўла жавоб беради. 2 400 квадрат метрни ташкил қиладиган сервис ҳудудида барча шароитлар мавжуд.

Янги автосалон "ЎзАвто" компанияси таркибига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар, катта юк машиналари ҳамда эҳтиёт қисмларини сотиш билан чекланиб қолмай, уларга сервис, сотув ва даврий кафолатли техник хизмат кўрсатади.

Автосалоннинг очилиш маросимида шу йилнинг 10 декабрида сотувга қўйилган янги модель – "Tracker" автомобили тақдим қилинди. Қисқа муддатда мингдан ортиқ ушбу янги моделдаги автомобилларнинг сотилиши "GM Uzbekistan" компаниясининг катта ютуғидир.

Тадбир доирасида иштирокчилар автосалонда намойишга қўйилган автомобиллар билан танишди.





Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1