1

Олмалиқда интеллектуал ёшлар тақдирланди

ЖАМИЯТ 21.12.2018, 10:49
Олмалиқда интеллектуал ёшлар тақдирланди

Куни кеча Олмалиқда "ЗАКОВАТ" интеллектуал танлови бўйича "Ёшлар иттифоқи кубоги" учун фестиваль ўйини бўлиб ўтди.

Ўйинда комбинатнинг барча корхоналари жамоалари ва комбинат тасарруфидаги коллежлар ва ТДТУ ҳамда МИСиС Олмалиқ филиаллари жамоалари ўзаро беллашишди.

Ўйин жуда шиддатли ва шаффоф ўтди. Энг қизиғи, ўйинда жамоалар жамоа номлари эмас, маҳфий тартиб рақамлари остида қатнашишди, яъни қайси рақам остида қайси жамоа ўйнаётганлигини жамоанинг ўзидан бошқа ҳеч ким билмади. Фақатгина сўнгги 30-саволдан сўнг жамоалар ўз рақамларини ҳакамларга ошкор қилишди.

Муросасиз кечган баҳсда Автомобил транспорт бошқармаси 3-ўринни, Саноат темирйўл транспорти бошқармаси 2-ўринни, Ишлаб чиқаришни автоматлаштириш бошқармаси ёшлари эса 1-ўринни қўлга киритиб "ЁШЛАР ИТТИФОҚИ КУБОГИ" совриндори бўлишди.

Барча иштирокчиларга комбинат фахрий ёрлиғи, ғолибларга эса диплом ва пул мукофотлари топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1