1

Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида "Ватанпарварлик ойлиги" тадбирлари ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 21.12.2018, 11:00
Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларида "Ватанпарварлик ойлиги" тадбирлари ўтказилмоқда

Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги барча ҳарбий округлар, ҳарбий қисмлар ҳамда Олий ҳарбий таълим муассасаларининг ҳарбий хизматчилари томонидан оммавий "Ватанпарварлик ойлиги"га доир тадбирларни ўтказиш бошланди.

Хусусан, Самарқанд шаҳрида жойлашган "Ёшлар маркази"да Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги билан биргаликда "Ватан муқаддас уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир" шиори остида вилоят ёшлари билан учрашув ўтказилди. Унда замонавий ҳарбий хизматчи қандай бўлиши кераклиги, қанақа билим ва кўникмага эга ёшлар ҳарбийликка танлаб олиниши ҳақида тушунчлар берилди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий қисмларидан бирида эса Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг юзлаб ўқувчилари учун очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди.


Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлиги билан ҳамкорликда Бердақ номидаги драмма театрида эл суйган санъаткорлар, ёш ижодкорлар ва Нукус гарнизони маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри томонидан ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги катта концерт дастури ўтказилди.

Республикамиз ёшларининг кенг қатламини қамраб олишга қаратилган бу каби тадбирлар Мудофаа вазирлигининг барча қўшинларида давомли тарзда ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг фармойишига биноан жорий йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январига қадар бир ой муддат «Ватанпарварлик ойлиги» этиб белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1