АсосийJamiyat

Савдо-саноат палатаси раиси давлат мукофоти билан тақдирланди

'Савдо-саноат палатаси раиси давлат мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икрамов давлат мукофоти билан тақдирланди. Бу ҳақда палата ахборот хизмати хабар берди.

Давлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, Савдо-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, республикамиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, хусусий мулк ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, чет эллик ҳамкорлар билан иқтисодий алоқаларни йўлга қўйиш, юртимизга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, замонавий ишлаб чиқариш қувватларини барпо қилиш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 50 йиллиги муносабати билан “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

    Бошқа янгиликлар