АсосийJamiyat

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси Россия президенти томонидан тақдирланди

'Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси Россия президенти томонидан тақдирланди'ning rasmi

22 декабрь куни «Пойтахт» бизнес марказида, 2017 йил Сочи шаҳрида ўтказилган XIX халқаро ёшлар ва талабалар фестивалини ташкил этиш ва ўтказишга ўзини муносиб ҳиссасини қўшган, Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси раиси Муродилла Алимбаев, Россия Федерацияси президенти Владимир Путиндан Фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик медали билан тақдирланди. Фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик медали Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденов томонидан тантанали равишда топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Сочи шаҳрида ўтказилган XIX халқаро ёшлар ва талабалар фестивалининг асосий мақсади – турли минтақалардаги раҳбарларлик қобилиятига эга ёшларни бирлаштириш, шунингдек, энг долзарб масалалар ва муаммоларга янги авлод фикрини шакллантириш, БМТ томонидан қабул қилинган “Барқарор ривожланишнинг 17 та лойиҳаси” ёшлар муҳокамасига қаратилганди. Халқаро фестивалда 100 га яқин Ўзбекистонлик ёшларимиз фан-таълим, санъат, маданият, ижтимоий соҳа ва бошқа йўналишларда ўз маҳоратларини кўрсатишган.

    Бошқа янгиликлар