АсосийJamiyat

Бош прокуратура: 90 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди

'Бош прокуратура: 90 минг фуқаронинг бузилган ҳуқуқи тикланди'ning rasmi

Ўтган йил мобайнида прокуратура органлари аралашуви билан келиб тушган мурожаатларнинг 41 430таси қаноатлантирилган.

Бу ҳақда Бош прокурор ўринбосари Эркин Йўлдошев "Тараққиёт стратегияси" Марказида 2018 йилга мўлжалланган Давлат дастурининг Бош прокуратура масъул ҳисобланган бандларини ижро этилиши натижаларига бағишланган матбуот анжуманида гапириб ўтди, дея хабар бермоқда "Халқ сўзи" мухбири.

Унинг айтишича, ҳисобот даврида 264 260 мурожаат келиб тушган, шулардан 41 430таси қаноатлантирилган. Прокуратура органлари томонидан жиноят ишлари бўйича 2009та, фуқаролик ишлари бўйича 1364та, иқтисодий ишлар бўйича 920та, маъмурий ишлар бўйича 314та ҳолатда суд протестлари киритилиб, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш чоралари кўрилган.

Фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб шу судларга 14 487 даъво аризалари киритилган. Турли бошқарув органларининг фуқаролар ва давлат ва жамоат ташкилотларига зид равишда чиқарилган 21 212 ноқонуний ҳужжатларига протестлар киритилиб, 16 090 ҳолатда қонунбузилишлар тақдимномалар киритиш йўли билан бартараф қилинди. Жами 90 143 фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари бевосита прокуратуранинг аралашуви ёрдамида тиклаб берилди.

Текшириш, тергов ва бошқа прокурор тадбирлари натижасида 1 трлн 832 млрд сўм миқдоридаги маблағлар ундириб берилган.

Бош прокурор ўринбосарига кўра, 39 991 шахс интизомий, маъмурий ва моддий жавобгарликка тортилган.

    Бошқа янгиликлар