АсосийJamiyat

​Болажонлар учун янги йил томошалари: қачон, қаерда ва қанчадан?

'​Болажонлар учун янги йил томошалари: қачон, қаерда ва қанчадан?'ning rasmi

Қиш фасли кириб келиши билан Янги йил байрамига тараддудбошланади. Бу байрам айниқса болалар учун алоҳида аҳамиятга эга. Ота-оналар эса таътилга чиққан болажонларига байрамона кайфият бағишлаш учун уларни турли байрам томошаларига олиб боришни исташади. Ушбу саҳифамиз айнан шундай ота-оналар ва болалар учун қўлланма бўлса ажабмас. Қуйида пойтахтда ташкиллаштирилаётган айрим байрам томошалари билан танишишингиз мумкин.

БОЛАЛАР УЧУН ЯНГИ АСАР

Спектакль 25 декабрдан 10 январга қадарнамойиш этилади

Ўзбек Миллий академик драма театри ижодий жамоаси узоқ йиллардан буён айнан Янги йил байрами учун болалар спектакли саҳналаштириб келишади...

Бу йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абудуллаев бошчилигидаги актёрлар жамоаси байрам арафасида болалар учун “Куч адолатда” спектактлини саҳналаштиришмоқда.

Фарҳод Абдуллаев: Байрамга бағишлаб саҳналаштирилаётган ушбу асарни Биринчи Президентимиз — Ислом Каримовга бағишладим. Улар ёзган китобларда ва халқимиз билан бўлган кўпгина учрашувларда, ҳақиқий куч адолатда эканини қайта-қайта таъкидлаганлар. Шунинг учун мен ҳақиқатдан ҳам “Куч — адолат”да эканини болаларга воқеалар давомида исботамоқчиман.

Вақти: 10:00, 12:00, 14:00

Чипта нархи: 10 000 сўмдан 12 000 сўмгача.

Қўшимча маълумотлар учун: (0371) 244 17 51.


БИР ВАРАКАЙИГА УЧ ТОМОША

Томошалар 22 - 30 декабр кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусиқали комедия (оперетта) театрининг ижодий жамоаси болажонларга “Ўйин тугади” мусиқий ҳикояси, “Янги йил нури” ретро концерт ҳамда “Салом, Янги йил” мусиқий чиқишини тақдим этади.

“Ўйин тугади” (60 дақиқа)

Янги йил арафасида Азиз ва Юлдузнинг компютер ўйинлари виртуал майдонига кириш истаги пайдо бўлади. Аммо ундай олам меҳмони бўлгачу ердаги тўсиқларини кўриб, яхшиси — яқинлари билан янги йилни кутиб олиш эканлигини тушуниб етишади.

АКТЁРЛАР ВА ИЖРО ЭТУВЧИЛАР:

Азиз – С.Халимов, И.Баронин, С.Салиев

Юлдуз – М.Вострейкина, Ф. Сафарова

Муз Маидан – В.Рудзинская, З.Тупикова

Витчер – Б.Усмонов, Н. Ҳанов

Алтаир – Ф.Сафаров, Б.Чўлиев, Д.Тўхтаназаров

Лара – Д.Соерзданова, Н.Баратова

Чаёнлар – А.Шаякубов, Н.Нурмонов

Марио – С.Салиев, М.Воланский, С.Нурушев

Санъаткорларнинг эпизодлари ва рақс саҳналарида хор ва балет театри иштирок этади.

Вақти: 11:00, 13:00, 15:00


“Янги йил нури” ретро концерт (1 соат 30 дақиқа)

Ушбу концерт эса болажонларнинг мазза қилиб рақс тушишлари ва биргаликда қўшиқ куйлашларига имкон яратади.

“Салом, янги йил” Янги йил аренасида мусиқий чиқиш (45 дақиқа)

Косчей байрамни бузиш ва барча совғаларни олиш учун қарор қабул қилади. Қорқиз ва ота Фрост Косчейга ўз режаларини бажаришга ва уни тўғри йўналтиришга имкон бермайди. Ва уни думалоқ рақслар олиб борадиган байрамга чақиради. У янги йил қўшиқларини куйлайди ва чироқлар билан нурни ёритади. Бу томошаларнинг барчасиболалар ёрдам амалга оширилади.

АКТЁРЛАР ВА ИЖРОЧИЛАР:

Санта Клаус – М.Репезов, Т.Мустафин

Қорқизбарбош – З.Ҳамдамова, Д.Урунова

Косчей – А.Нуритдинов, М.Бухарова, Т.Каримов

Равен – Н.Эгамбердиев, И.Алигонов

Чипта нархи – 18000 дан 30000 минггача сотилмоқда.

Қўшимча маълумот учун: (71) 273-85-91, (71) 273-85-29


МИНГ БИР КЕЧА

Томошалар 2018 йилнинг 25 декабридан 2019 йилнинг 10 январигача бўлиб ўтади.

Ўзбекистон давлат драма театри ҳам болажонларни хурсанд қилиш ниятида. Театр жамоаси “Минг бир кеча” мусиқий эртак томошасини айнан сиз учун туҳфа қилишади.

Вақти: 12:00, 14:00

Чипта нархи: 15000 дан 20000 минггача

Қўшимча маълумот учун: (71) 244-11-70, (94) 666-51-08


ЯНГИ ЙИЛ МЎЖИЗАЛАРИ

Томоша 2018 йилнинг 25 декабридан бошланиб 2019 йилнинг 10 январигача давом этади.

Ўзбекистон Давлат қўғирчоқ театрида ҳам ажойиб тантана ўтказилиши режалаштирилган. Байрам дастури 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болажонларга мўлжалланган. Тошоша икки тилда — рус ва ўзбек тилларида кўрсатилади.

Маълумот ўрнида:

  • Куннинг тоқ кунлари ўзбекча, қолган жуфт кунлари эса русча тақдим этилади.

Вақти: 10:00, 12:00

Чипта нархи: 10000 сўм.

Қўшимча маълумот учун: (71) 256-73-95


БАЙРАМОНА “КВЕСТ”

Байрам 21 декабрдан 10 январигача бўлиб ўтади

Пойтахтимизнинг Амир Темур кўчасида жойлашган Тошкент Политехника музейи болажонлар учун ажойиб томоша уюштирмоқда. Байрам давомида яйраб дам олишади ва ақл чарҳлайдиган ўйинлардан баҳраманд бўлиш мумкин.

Байрам “квест”ида 4 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар қатнашиш имкониятига эга.Квест шартига кўра болажонлар 2018 ва 2019 рақамларини излашади сўнг турли ҳил ақлни чарҳловчи савол-жавобларда қатнашадилар. Байрамда мультифильм қаҳрамонлари ҳам иштирок этадилар ва янги йилни дастур режасига кўра қутқаришга ҳаракат қилишади.

Томоша вақти: 12:00, 14:00

Чипта нархи: 25000 (совғасиз), 200 минг сўм (совғали)

3 ёшгача бўлган болалар учун кириш бепул. Улар учун болалр майдончасида қизиқарли байрамона дастурлар ўтказилади.

Қўшимча маълумот учун: (71) 232-34-30


“ЯНГИ ЙИЛ ҚЎШИҚЛАРИ”

Томошалар 27-30 декабрь, 2 -3 январь кунлари бўлиб ўтади

Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи ташкилотчилари болаларнинг қишки таътил кунларини мароқли ўтказиш мақсадида, боғнинг кичик саҳнасида байрам дастурини саҳналаштиришни режалаштиришган...

Бир соат давом этадиган театрлаштирилган “Янги йил қўшиқлари” концерт дастурида Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмасининг “Булбулча” болалар ашула ва рақс ансанбли ҳамда Республика Ёш томошабинлар театри актёрлари иштирок этади.

Вақти: 10:00, 12:30, 15:00 да бўлиб ўтади.

Чипта нархи: 10 000 дан 15 000 сўмгача истироҳат боғи кассаларида сотилмоқда.

Дарвоқе, 3 ёшгача бўлган болалар учун кириш бепул.

Қўшимча маълумот учун: (+99893) 588-26-08

    Бошқа янгиликлар