АсосийDunyo

Олимлар Учинчи Жаҳон уруши ҳам Ердаги аҳоли сони ўсиши суръатини тўхтата олмаслигини ҳисоблаб чиқди

Австралиялик тадқиқотчиларнинг фикрича, глобал табиий офатлар ҳам, эпидемиялар ҳам Ер аҳолиси сони ўсишини тўхтатиб қола олмайди. Бу ҳақда PNAS илмий журалига асосланиб Kun.uz хабар бермоқда.

Улар сайёра аҳолиси сони ўсиши борасидаги сўнгги маълумотларни таҳлил қилиш натижасида шундай хулосага келган. Олимларнинг сўзларига кўра, 2100 йилга бориб Ер шарида тахминан 10,4 миллиард киши яшайди.

Айни вақтда, глобал табиий офатлар ҳам, оммавий эпидемиялар ҳам, жаҳон урушлари ҳам бу ўсиш суръатини тўхтатиб қола олмайди. Шу муносабат билан, олимлар табиий ресурслардан тежамкорлик билан муносабатда бўлишга ва улардан фойдаланиш бўйича янги дастурларни ишлаб чиқишни таклиф қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар