1

​Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

ЖАМИЯТ 25.12.2018, 10:55
​Мурожаатлар эътиборсиз қолмайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3802-сонли Қарорида давлат солиқ хизмати органларини солиқ тўловчиларнинг бизнес-ҳамкори ва маслаҳатчисига айлантириш устувор вазифа сифатида белгиланди. Шундан келиб чиқиб, мурожаатларни тезкор қабул қилиш ва мурожаатларнинг ҳар бирига ўз вақтида жавоб берилишини таъминлаш мақсадида, давлат солиқ хизмати органларида фуқаролар мурожаатлари билан ишловчи «Мурожаатлар билан ишлаш бўлимлари» ташкил этилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ тўловчиларнинг ҳар бир мурожаатига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ҳар бир мурожаат ортида инсон бор, унинг дарду ташвиши мужассам.

Таҳлилларга кўра, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига жорий йилнинг сўнги уч ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 558 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига (756 та) нисбатан 198 тага камайган. Ўз навбатида мурожаатларнинг 34 таси ижобий ҳал этилган. Шунингдек, 8 таси рад этилган (тасдиқланмаган), 495 тасига тушунтиришлар берилган ва қолган 21 таси кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, «Меҳрибонлик» ўзаро ижтимоий ёрдам ногиронлар жамиятининг Миробод туман бўлими Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига мурожаат қилиб, жамият қошида ташкил этилган корхоналарда умумий ишловчиларнинг 50 фоизини ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этиши ҳамда бу каби корхоналарга қандай имтиёзлар тадбиқ этилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида тушунтириш берилиши сўралган. Ушбу мурожаатга бошқарманинг малакали мутахассислари томонидан ўз вақтида жавоб қайтарилди.

Таъкидлаш жоизки, солиқ тўловчилар билан доимий алоқада бўлиш орқали уларнинг мурожаатларини ўрганиб бориш, солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда «Ишонч телефон»лари муҳим ўрин тутмоқда.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси ва туман инспекциялари «Ишонч телефони»га жорий йилнинг 20 декабрь ҳолатига 632 та мурожаат келиб тушган. Шундан 624 таси жисмоний, 8 таси юридик шахсларнинг мурожаатларидир. Уларнинг аксарияти ҳисоб-китоб терминаллари ва назорат касса машинаси ишламаслиги, тегишли ҳужжатларсиз маҳсулот сотиш ҳамда хизмат кўрсатиш билан боғлиқ масалаларга оид.

Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси «Ишонч телефони»га келиб тушган мурожаатда Олмазор тумани Жомий бозорида харидорга амалга оширган савдоси учун харид чеки берилмагани баён қилинган. Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида якка тартибдаги тадбиркор Баҳодир Салмонов (исм фамилиялар ўзгартирилган) билан профилактик суҳбат ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги «Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2777-сонли Қарори ҳамда солиққа оид қонунчилик талаблари тушунтирилди. Йўл қўйилган камчиликлар юзасидан Б.Салимовга расмий огоҳлантириш хати тақдим этилди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси

Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1