24 декабрь куни "LUX AUTO MOTORS" автосалонида "GM Uzbekistan" АЖда ишлаб чиқарилган уч миллиончи автомобиль эгасига топширилди. Юбилей автомобилининг бахтли соҳиби корхона директори Шамсиддинхўжа Тиллахўжаев шахсида "RENT LIGHT" МЧЖ бўлди, у Nexia-3 автомобилини харид қилди.
"Ўзавтосаноат" АЖ хабар беришича, бахтли харидор чиройли ясатилган автомобиль, қарсаклар ва "GM Uzbekistan" ҳамда "LUX AUTO MOTORS" вакилларидан совғалар байрамона кутиб олинди.
Харидор махсус байрам сертификати ва совғалар билан тақдирланди, улар орасида "LUX AUTO MOTORS" автосалонидан плазмали телевизор ҳам бор эди.
Эслатиб ўтамиз, 2008 йилда GM Uzbekistan конвейеридан чиққан миллиончи автомобиль ҳам, 2013 йилда икки миллиончи автомобиль ҳам Chevrolet Lacetti бўлганди.