Хитойнинг бир қатор шаҳар ва провинцияларида Янги йил олдидан турли фестиваль ҳамда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Day.Az нашри.
Масалан, Хэйлунцзян провинциясида флешмоб ташкил этилган бўлиб, унда асосан сайёҳлар иштирок этишди. Қатнашчилар турли идишларга қор тўлдириб, уни атрофга сочишган. Бундан ташқари, ҳар оқшомда музли ҳайкаллардан иборат фестиваль ҳам бўлиб ўтмоқда.






