Наманган Қурилиш институтининг юқори курс талабаси табий газдан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган, деб хабар қилди Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, талаба вақтинча Наманган шаҳар 3-микрорайонда яшаган ва уйи ошхонасида газ плитасидан сизиб чиққан табий газдан заҳарланиб, воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






