АсосийJamiyat

"Humo Arena" муз саройидаги қурилиш материаллари ёниб кетди

'"Humo Arena" муз саройидаги қурилиш материаллари ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 26 декабрь, соат тахминан 10.35 ларда Тошкентдаги Humo Arena кўп тармоқли муз саройи яқинида барпо этилаётган автотураргоҳ ҳудудидаги омбор учун ажратилган бинода ёнғин рўй берди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу ерда қурилиш материаллари аланга олгани билдирилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ўт ўчирувчиларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 11.21 да бартараф этилди.

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Хабарда пайвандлаш ишлари давомида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар