Майли Сайрус ва Лиам Хемсворт никоҳдан ўтишди, дея маълум қилмоқда Лайф нашри.
Ёш жуфтлик Теннеси штати, Франклик шаҳридаги ўз уйларида никоҳдан ўтишган.
Тўй маросими кичик оилавий ва дўстлар даврасида чоққина қилиб ўтказилган.
Майли ва Лиам 2012 йили никоҳдан ўтишмоқчи бўлган, аммо бир неча марта ажрашиб кетишга уринишган. Шунга қарамай, Калифорниядаги кўнгилсиз оммавий ёнғинлардан сўнг улар муносабатларини қонунийлаштиришга қарор қилган.






