Шу йилнинг 26 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида яшовчи К.Г.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида уйни ички қисмининг 1 кв.м. майдонда жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда К.Г. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.






