АсосийJamiyat

«GM Uzbekistan» солиқ имтиёзларидан маҳрум бўлди

'«GM Uzbekistan» солиқ имтиёзларидан маҳрум бўлди'ning rasmi

Давлат бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисидаги Президент қарорига мувофиқ қонунчиликка қуйидаги ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Унга кўра:

  • «Женерал Моторс Ўзбекистон» ЁАЖга берилган солиқ имтиёзлари бекор қилинди. Компания эндиликда фақатгина қўшилган қиймат солиғидан озод этилади. Эслатиб ўтамиз компания илгари барча солиқлардан озод этилган эди.
  • «JV MAN Auto-Uzbekistan» МЧЖнинг ҳам фойда солиғига оид имтиёзи бекор қилиниб, фақатгина қўшилган қиймат солиғига оид имтиёзи сақлаб қолинди.

    Бошқа янгиликлар