1

Таэквондо (WTF). Жасур Бойқузиев халқаро турнир совриндори

СПОРТ 29.10.2014, 17:46
Таэквондо (WTF). Жасур Бойқузиев халқаро турнир совриндори

Англиянинг Манчестер шаҳрида таэквондонинг WTF йўналиши бўйича G 4 тоифасига кирувчи Гран-При турнири бўлиб ўтди. 

Дунёнинг кўплаб давлатлари вакиллари иштирокида ўтказилган мазкур нуфузли мусобақада 2016 йили Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларининг йўлланмалари учун рейтинг очколар ҳам ўйналди. Бу эса ўз навбатида мусобақа нуфузини янада ошириш билан бирга ҳар бир вазн тоифасида кечган баҳсларни янада муросасиз кечишини таъминлади. 

Ушбу Гран-При турнирида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Жасур Бойқўзиев (+87 кг) финалга қадар кечган баҳсларни ғалаба билан якунлаб, кумуш медаль совриндори бўлди. Шу тариқа Жасур Бойқузиев Олимпиада ўйинларининг йўлланмаси учун навбатдаги рейтинг очколарини ҳам қўлга киритди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Ким бошчилигида Манчестерга йўл олган таркибдан, шунингдек, Никита Рафалович (-80 кг), Максим Рафалович (-80 кг), Наталья Маматова (+73 кг), Дмитрий Шокин (+87 кг), Умида Абдуллаева (+73 кг) ўрин эгаллашди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1