1

Экоҳаракат конференциясига Намангандан делегатлар сайланди

ЖАМИЯТ 29.10.2014, 19:23
Экоҳаракат конференциясига Намангандан делегатлар сайланди

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Наманган вилояти ҳудудий бўлимининг конференциясида Экоҳаракат конференциясига делегатлар сайлаш масаласи кўриб чиқилди, дея хабар бермоқда ЎзА.
Эколог олимлар, шифокорлар, ҳуқуқшунослар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш йўналишида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари мутахассислари, экологик ҳаракат фаоллари иштирок этган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида атроф-муҳит муҳофазаси, экологик барқарорликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
– Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлашда квоталаш институти жорий этилгани халқаро ҳуқуқ нормаларига тўла мос келади, – дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати марказий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Б.Алихонов. – Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи экологик муаммоларни бартараф этиш, тегишли ташкилий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ва уларнинг ижросини таъминлаш бўйича парламент ролини оширишда фаол иштирок этмоқда.
Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар кўрсатиш ва уларни сайлаш юзасидан ўтказиладиган Ўзбекистон Экологик ҳаракати конференциясига 25 делегат муқобиллик асосида яширин овоз бериш йўли билан сайланди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1