Афғонистонда толибонлар ҳужуми оқибатида беш нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, яна олти нафари яраланди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Толибонлар кеча кечқурун Қандаҳорнинг жанубий провинциясида жойлашган ҳарбий лагерга ҳужум қилишган. Афғонистонда мамлакатнинг салмоқли қисмини эгаллаб олган “Толибон” радикал ҳаракатига қарши ҳукумат армияси кураш олиб бормоқда.
Сўнгги вақтларда мамлакатда “Ислом давлати” террорчилик гуруҳининг таъсири ҳам кучайган.






