1

Қорбобо кийимидаги ҳарбий оркестр жамоаси концерт дастурлари 3 январга қадар давом этади

ЖАМИЯТ 02.01.2019, 18:33
Қорбобо кийимидаги ҳарбий оркестр жамоаси концерт дастурлари 3 январга қадар давом этади

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри Янги йил байрами муносабати билан Тошкент шаҳрида ўз концерт дастурларини 3 январга қадар тақдим этади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бу йилги байрам тантаналари аввалгилардан тубдан фарқ қилмоқда. Республиканинг барча ҳудудларини байрам шукуҳи қамраб олган. Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҳарбий оркестрларнинг чиқишлари эса барчага кўтаринки кайфият улашмоқда.

Хусусан, куни кеча ҳарбий санъаткорлар соат 15:00 да Тошкент метрополитенининг «Дўстлик» бекатидан бошлаб, ўзларининг куй-қўшиқлари билан шаҳар аҳолиси ва меҳмонларига аъло кайфият улаша бошлади.

Шундан сўнг шаҳар бўйлаб, «сюрприз»лар «Ойбек» метросидан «Пахтакор»гача, Халқлар дўстлиги саройидан Минг ўриккача давом этди. Мазкур ижодий саёҳат аҳоли учун қулай пайтда уюштирилгани айни муддао бўлмоқда.

Таъкидлаш керакки, бадиий дастур давомида куй-қўшиқларни моҳирлик билан ижро этган санъаткорларнинг қорбобо кийимидаги чиқишлари давраларга ўзгача файз киритяпти.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1