Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 3 январь куни мамлакат бўйлаб ёғингарчилик бўлмайди.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -2…0, кундузи +9…+11 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сга етиб, туман тушади.
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +2…+7 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади, ёғингарчилик кутилмайди.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида туман тушиб, ҳаво ҳарорати кечаси -2…+3, кундузи +7…+12 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3…+2, кундузи +5…+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/с ташкил қилиб, туман тушиши кутилади.
Сурхондарё ва Қашқардарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи +8…+13 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -7…-2, кундузи +2…+7 даража бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушиши кутилади.
Қамчиқ довони ва Чимёнда ҳаво ҳарорати кечаси -10…-5, кундузи 0…+5 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, туман тушиши кутилади.