Самарқанд вилояти Каттақўрғон гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмлардан бирининг ҳарбий хизматчилари ўртасида “Энг яхши ошпаз” мусобақаси ўтказилди.
Мусобақада 6 та бўлинманинг 12 нафар ҳарбий хизматчиси ўзларининг ошпазлик маҳоратини синаб кўрдилар. Барча иштирокчиларга бирдек масаллиқ берилди. Ўзбек миллий таомларининг султони бўлган ошни тайёрлаш жараёни ҳакамлар ҳайъати томонидан кузатиб борилди.
Якуний натижаларга кўра, сержант Баҳодир Шокиров ғолиб деб топилди. Дастлабки учта ўринни эгаллаган ҳарбий хизматчилар эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Мусобақада тайёрланган ошлар ҳарбий хизматчиларнинг оилалари учун безатилган байрам дастурхонига тортилди.






