1

1 январ куни бедарак йўқолган 15 ёшли қиз топилди

ЖАМИЯТ 04.01.2019, 15:19
1 январ куни бедарак йўқолган 15 ёшли қиз топилди

Аввалроқ 15 ёшли Нодира Яшатулаева 2019 йил 1 январь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги қариндошининг уйидан чиқиб, йўқолиб қолган ҳақида хабар берган эдик.

Тошкент ИИББ хабарига кўра, қиз Янгийўл туманидан топилган. Унинг айтишича, у ерга танишлариникига борган. Ҳозирда ушбу маълумот текширилмоқда.

Қизни топишда Тошкент ИИББга вилоят ички ишлар органлари ходимлари ёрдам беришди.

Қиз соғлом, онасининг ёнида. Ҳозирда у билан ИИББ қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий кўмак берувчи марказ ходимлари суҳбат олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1