1

​Ҳарбийлар буюк саркардалар тарихини чуқур ўрганмоқда

ЖАМИЯТ 04.01.2019, 17:07
​Ҳарбийлар буюк саркардалар тарихини чуқур ўрганмоқда

Кеча, 3 январь куни Тошкент ахборот технологиялари университети Махсус факультети курсантлари ҳамда бир қатор жамоат арбоблари иштирокида «Ватанимга таянчман!» шиори остида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Мухтор Расулов, Амир Темур фонди раиси Тўлқин Ҳайитов, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Юнус Асқаров сўзга чиқиб, мамлакатимизда амалга оширилаётган кўламли ишлар муҳокама қилинди.

Давра суҳбати давомида Амир Темурнинг тарихи кўп жилдлик китобларда ёзиб ўтилганлиги, Низомиддин Шомий, Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома»лари, Ибн Арабшоҳнинг «Темур ҳақидаги хабарларда тақдир ажойиботлари» ва бошқа асарларда Соҳибқирон томонидан амалга оширилган ибратли ишлар, панд-насиҳатлар ва ўгитлардан намуналар келтирилди.

Шунингдек, буюк саркарданинг ҳаёти ва фаолиятидан сўзловчи «Темур тузуклари»га ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Соҳибқироннинг бунёдкорлик соҳасидаги тарихий хизматлари беқиёс эканлиги эътироф этилиб,курсантлар ва ҳарбий педагогларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1