1

​Ўзбекистонда Аэронавтика федерацияси ташкил этилганига 2 йил тўлди

ЖАМИЯТ 04.01.2019, 20:05
​Ўзбекистонда Аэронавтика федерацияси ташкил этилганига 2 йил тўлди

Бундан икки йил аввал, 2017 йил 6 январь куни Ўзбекистонда ҳавода учиш ҳамда уни ривожлантиришни мақсад қилган Аэронавтика федерацияси — нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилган эди. Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ҳаво шарида парвоз ишқибозлари учун янги имкониятлар эшигини очди. Мазкур федерация ҳавода учиш спортини ривожлантиришни асосий мақсад қилиб белгилаган.

— Ҳаво шарида парвоз қилиш нафақат кўнгилочар спорт тури, балки юртимизга кўп сонли сайёҳларни жалб этишнинг энг самарали усулларидан бири ҳамдир, ўтган икки йил давомида ҳавода 2130 киши парвоз қилишига эришилди. Улар орасида болалар 500 дан ортиқ кишини ташкил этди, - деди федерация раиси Тоҳир Солиев.

2018 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси ҳамда тижорат банклари ҳамкорлигида Самарқанд, Бухоро, Хива ва Бойсун шаҳарларида Халқаро аэронавтика ассоциацияси делегацияси вакиллари иштирокидааэростатлар парвозлари амалга оширилган бўлса, Ўзбекистонга сафари чоғида тасвирга олинган видеолар асосида қизиқарли ролик тайёрлаб, уни ўзбекистонликлар эътиборига ҳавола қилди.

2018 йил давомида федерация 3 та халқаро фестивалга мезбонлик қилди. Шаҳрисабз шаҳрида бўлиб ўтган “Мақом санъати” халқаро фестивалида иштирок этди. Иссиқлик аэростатлари учун осма кўтармаларнинг 4 та пилоти тайёрланди. Швейцариялик ҳамкорлар билан биргаликда илк бор “Буюк ипак йўли бўйлаб ҳаво шарида” биринчи экспедиция ташкил қилинди. Экспедиция натижалари бўйича Ўзбекистондаги саёҳат ҳақида видео-ролик олинди ва 2019 йилга тақвим тузилди. Хива шаҳрида Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда имкониятлари чекланган, етим болаларни ҳаво шарида бепул кўтаришлар ташкил қилинди.

Дарҳақиқат, Ҳаво шарлари қадим Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа тарихий масканларни 100 метр баландликдан томоша қилиш ва бетакрор суратлар олиш имконини беради. Шубҳасиз, ҳаво шарлари маҳаллий ва хорижлик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўзбекистон Аэронавтика федерацияси аъзоларининг билдиришича, асосий мақсад ички туризмни ривожлантириш, тарихий шаҳарларда сайёҳларга замон талаблари асосида хизмат кўрсатишдир.



Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1