Кристофер Нолан нега ўз фильмларида Том Хардининг юзини ёпиб қўйишини тушунтирди, дея ёзмоқда Intermedia.ru нашри.
Режиссёр айнан икки фильмида: “Зулмат рицари: Афсонанинг қайта туғилиши” ва “Дюнкерк” картиналарида Хардининг персонажларини ниқоб билан пайдо бўлишини тушунтирди:
- Мен Томнинг “Зулмат рицари”даги икки кўз, қош ва пешонаси орқали яратган образидан жуда ҳайратландим. Кейин “Қани, кўрайлик-чи, бир кўз билан нимага қодир экан?” деб ўйладим. Аммо Том Томлигича қолди. У биргина кўзи билан кўпчилик актёрлар бутун танаси билан бажаролмайдиган характерни очиб берди. У такрорланмас шахс, - дейди Нолан.






