АсосийDunyo

Шахтадаги фалокат сабаб Туркияда байрам бекор қилинди

Сешанба куни Туркия жанубидаги Эрменек шаҳрида жойлашган шахтада фалокат содир бўлди, дея хабар бермоқда РИА Новости. Фалокат вақтида шахтада 40 нафар ишчи бўлган ва уларнинг кўпчилиги чиқишга муваффақ бўлишган.

Мамлакат раҳбари Тайип Эрдўғон Караман провинциясида содир бўлган фалокат сабаб Республика куни муносабати билан ўтказиладиган тантанали қабул маросимини бекор қилди.

"Фалокат сабаб қабулни бекор қиламиз. Карамандаги воқеалар ривожини кузатиб боряпмиз. Ҳали ҳам бизда ишчиларни қутқариш умидимиз бор”, - деб эълон қилди Эргодан.

Айни пайтда 350 метр чуқурликда 18 киши қолмоқда, уларнинг тақдири номаълум. Шахтага келиб тушган сувнинг оғирлиги 11 минг тоннани ташкил этади.

Туркияда Республика куни 1923 йилдан буён нишоналниб келади.

    Бошқа янгиликлар