АсосийShou-biznes

Лондондаги меҳмонхона икки хонасини Гарри Поттерга бағишлади

Лондондаги The Georgian House отель-бутиги ўз мижозларига сеҳргар Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар услубида жиҳозланган хоналарга жойлашишни таклиф қилмоқда, дея хабар бермоқда THR деб ёзмоқда kun.uz.

«Сеҳргар уйчалари»да гулдор қимматбаҳо чодирли кроватлар ҳамда «сеҳрли дамламалар» ва «жодугар декчалари» билан тўлдирилган токчалар бор. Меҳмонхона эгалари ўз мижозларига бошқа «сеҳрли совғалар»ни ҳам ваъда қилишмоқда.

Бу махсус хоналарнинг ҳар бири икки кишига мўлжалланган. Хизмат ҳақи «Маггл нонуштаси» (анъанавий британча нонушта) ва ёзувчи Жоан Роулингнинг машҳур китоблар серияси асосида Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар суратга олинган Warner Brothers студиясига саёҳатни ҳам ўз ичига олади.

    Бошқа янгиликлар