Гаитида бундан 9 йил аввал рўй берган зилзила қурбонларини хотирлаш маросими бўлиб ўтмоқда, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Мазкур маросимда мамлакат президенти Жовенель Моиз ҳам иштирок этган. Президент ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари ҳамда юзлаб фуқаролар 300 минг қурбон дафн этилган қабристонга ташриф буюришди.
Эслатиб ўтамиз, Гаитида 2010 йил 7,1 баллик силкиниш рўй берган. Бу эса 280 мингдан ортиқ уйларнинг вайрон бўлишига олиб келган эди.






