АсосийDunyo

Исландияда шимол ёғдуси кузатилмоқда

'Исландияда шимол ёғдуси кузатилмоқда 'ning rasmi

Исландияда шимол ёғдуси кузатилмоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Ушбу ажойиб табиат ҳодисаси билан бирга мамлакатда совуқ ҳарорат ҳукм сурмоқда. Шунга қарамай, кўплаб сайёҳлар шимол ёғдусини томоша қилиш учун бу ерга ташриф буюришдан эринишмаяпти. Маҳаллий полициянинг хабар беришича, улар ўз ҳаётларини хавф остида қолдиришмоқда. Чунки айни вақтда тоғли жойлар қалин қор ва муз билан қопланган. Сайёҳлар ёғдуни кўриш учун бориб, орқага қайтолмай йўлларда қолиб кетишмоқда. Ҳозирга қадар ўнлаб ЙТҲлар рўй бергани қайд этилган.

    Бошқа янгиликлар