АсосийDunyo

Парижда полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар рўй бермоқда

'Парижда полиция ва намойишчилар ўртасида тўқнашувлар рўй бермоқда 'ning rasmi

Франция пойтахти Парижда полиция ва намойишчилар ўртасида йирик тўқнашувлар рўй бермоқда, дея маълум қилди ТАСС нашри.

Узоқ вақтдан буён ўз ҳаракатларини тўхтатмаётган сариқ нимчалилар номини олган намойишчилар кўчаларни вайрон қилишган. 80 мингга яқин ҳуқуқ-тартиботидораси ходимлари эса вазиятни барқарорлаштиришга уринмоқда. Полиция акция иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Ҳозирга қадар 240 киши қўлга олинган. Ҳукумат вазият янада мураккаблашишининг олдини олиш мақсадида бутун Франция бўйлаб хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.

    Бошқа янгиликлар