АсосийDunyo

Макрон ижтимоий-иқтисодий масалаларга бағишланган умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтишини эълон қилди

'Макрон ижтимоий-иқтисодий масалаларга бағишланган умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтишини эълон қилди 'ning rasmi

Франция президенти Эммануэль Макрон ижтимоий-иқтисодий масалаларга бағишланган умумхалқ муҳокамаси бўлиб ўтишини эълон қилди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Макроннинг сўзларига кўра, ҳар бир фуқаро ўз фикр-мулоҳазаларини ва таклифларини билдириш ҳуқуқига эга. Президент томонидан француз халқига тақдим этиладиган саволлар орасида “Қандай солиқларни қисқартириш керак?”, “Давлат биринчи навбатда пулни қандай сарфлаши керак?”, “Францияда бюрократик ҳолатлар кўпми?”, “Референдум тез-тез ўтказилиши керакми?” деган саволлар бор.

Ушбу мавзулар бўйича мунозаралар маҳаллий ҳокимият биноларида ўтказилади. Шунингдек, одамлар интернет орқали ҳам ўз фикрларини билдиришлари мумкин. Мунозара натижалари орқали Эммануэль Макрон французларга янги ижтимоий келишувни тақдим этишини ваъда қилмоқда.

    Бошқа янгиликлар