АсосийDunyo

АҚШлик гимнастикачи интернет юлдузига айланди

'АҚШлик гимнастикачи интернет юлдузига айланди 'ning rasmi

АҚШлик гимнастикачи Катилин Охаши ўз ҳаракатлари билан ҳаммани қойил қолдириб, интернет юлдузига айланди, дея хабар берди ТАСС нашри.

Калифорния университети талабаси 21 ёшли Катилин Охаши ўтказилган спорт мусобақасида ҳакамлар ҳайъати ва томошабинларни ҳайратга солиб, мураккаб элементларни амалга оширди. Унинг ҳаракатларига ҳакамлар энг юқори бал қўйган. Интернетда эса ушбу видео бир куннинг ўзида 30 миллион фойдаланувчи томонидан кўрилган.

    Бошқа янгиликлар