АсосийDunyo

Австралияда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда

'Австралияда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда 'ning rasmi

Австралияда рекорд даражадаги иссиқ ҳаво ҳарорати кузатилмоқда, дея хабар қилмоқда Ntdtv.ru нашри.

Мамлакат бўйлаб ва айниқса, жанубий ҳудудларда ҳарорат тобора кўтарилиб бормоқда. Айни дамда 45 даража иссиқ бўлиб, бу рекорд даража ҳисобланади. Одамлар вақтларини денгиз соҳиллари ва соя-салқин жойларда ўтказишмоқда. Ҳайвонот боғидаги жониворлар эса иссиқдан азият чекяпти. Шу сабабдан боғ маъмурияти уларга қўшимча сув ҳамда музлатилган маҳсулотлар бермоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги одамларни қуёш нурида камроқ бўлишга ва кўп миқдорда сув ичишга чақирмоқда.

    Бошқа янгиликлар