Суриянинг Манбиж шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида 4 нафар АҚШ аскари ҳалок бўлди, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.
Қўшма штатлар ушбу хабарни расман тасдиқлаган. Қурбонларнинг умумий сони эса 16 кишидан иборат бўлиб, улар орасида тинч аҳоли вакиллари ҳам бор. Портлаш шаҳар марказидаги ресторанлардан бирида рўй берган. Мазкур воқеа учун жавобгарликни Ислом давлати террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмоқда.






