АсосийDunyo

Казинода омадсизликка учраган ўйинчи отишма ташкил қилди

Таиланднинг шимолий шарқида жойлашган Кхонкэт провинциясида жойлашган казинода содир бўлган отишма сабаб 2 киши ҳалок бўлди ва 10 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция маълум қилган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг маълумотлариг кўра, маҳаллий фуқаро 300 доллардан кўпроқ пулини ютқазиб қўяди ва казиноада жанжал келтириб чиқаради.

Бу ерга келган меҳмонлар ҳамда ходимлар унга 10 доллар пул беришади ва кетишини сўрайди. Бироқ у бир соатлардан кейин қайтиб келиб, казинони ўққа тутади. Воқеа жойидан АК-47 автомати патронлари топилган.

Ҳужум қилган шахс яширинишга улгурган, аммо унинг шахси аниқ. Ҳозирда полиция унга нисбатан қидирув эълон қилган, дея хабар бермоқда ТАСС.

    Бошқа янгиликлар