Якшанба куни Руминияда президент сайлови бўлиб ўтади. BBC News берган хабарга кўра, президентликка асосий номзод сифатида Бош вазир Виктор Понт ва Клаус Йоханнеслар кўрсатилмоқда.
Бугунги овоз бериш жараёнида ғолиб аниқланмаса, иккинчи босқич 16 ноябр куни ўтказилади.
Айни пайтдаги президенти Траян Бэсеску учинчи марта ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга эмас.





