Таллин ҳукумати эски кийим-кечак йиғиш ва қайта ишлашнинг ўзига хос усулини топишди: кўчаларга махсус контейнерлар ўрнатилди. Бир неча ўнлаган контейнерлар нафақат эски уст-бошларни, балки тўқимачилик маҳсулотлари, ўйинчоқлар ва оёқ кийимларини ҳам йиғадилар.
Шу каби ҳаракатлар чиқиндихоналардаги чиқиндиларнинг умумий миқдорини камайтирибгина қолмасдан, мамлакатнинг қайта ишлаш соҳасининг ҳам фаоллигини ошириши кўзда тутилмоқда.
Топширишдан олдин нарсаларни тозалаш лозим
Иккиламчи хомашёни қайта ишлаш маркази раҳбарининг таъкидлашига кўра, яхшигина даромад келтирувчи бундай тажриба кўпгина европа мамлакатларида мавжуд. Ҳар йили қайта ишлаш соҳаси оғир ва енгил саноатда фойдаланиладиган «яшил» толалар ва материаллар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлмоқдалар. Эндиликда Таллин ҳам илғор европа тажрибасини қўллашга қарор қилди.
Маҳаллий ҳукумат аҳоли билан мазкур контейнерлардан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари борасида тушунтириш ишлари олиб бордилар:
1. ушбу контейнерларга фақат тоза кийим-кечак, ўйинчоқлар ва оёқ кийимларини ташлаш мумкин;
2. иккиламчи хомашё нам ёки ҳўл бўлмаслиги керак;
3. эски электр ускуналари, қадоқлаш материаллари ёки органик чиқиндилар ташланиши тавсия этилмайди;
4. ҳар бир чиқинди тури учун (ўйинчоқ, тўқимачилик маҳсулотлари ва сумкалар) контейнерда алоҳида секция мавжуд.
Маҳаллий ҳукумат аъзолари контейнерларни гавжум ҳудудларга – бозорлар, йирик савдо марказлари, транспорт шохобчалари ва бошқа жойларга ўрнатдилар. Бу эса янги «яшил» ташаббуснинг маҳаллий халқ орасида кенгроқ оммалашишига замин яратиши лозим.
Манба: http://roshlam.ru/





