Хитой аҳолиси (Гонгкон, Макоа ва Тайван маъмурий ҳудудлари ҳисобга олинмаган ҳолатда) 2018 йилнинг охирида 5,3 миллионга ошиб, жами 1,395 миллиард нафарни ташкил этган.
ХХР давлат статистика бюроси маълумотларига кўра, 2017 йилда хитойликлар сони 7,37 миллион нафарга ошган бўлган.
Қайд этилишича, 2018 йилда мамлакатда 15,23 миллион чақалоқ туғилган ва 9,93 миллион киши вафот этган бўлиб, туғилиш ва ўлим коэффициентлари ҳар минг кишига 10,94 ва 7,13 тадан тўғри келган. Умумий ҳисобда аҳолининг 713,51 миллионини эркаклар, 681,87 миллионини эса аёллар ташкил этган.
16 ёшдан 59 ёшгача бўлган меҳнатга лаёқатли хитойликлар сони 2017 йилда 901,99 миллиондан 897,29 миллионга қисқарган бўлиб, мамлакат аҳолисининг 64,3 фоизини ташкил этган эди. 2018 йилда эса 60 ёшдан кекса бўлган кишилар 249,49 миллион нафарга етган.
Шунингдек, шаҳар аҳолиси ҳам бир йилда 17,9 миллионга ошиб, 831,37 миллион кишини ташкил этди.
Умум Хитой ривожланиш 2016-2020 йил дастурида мамлакат аҳолисининг 2020 йилга бориб 1,42 миллиардга етиши қайд этилган.