Шу кунларда Бельгия кучли қор бўрони остида қолмоқда, дея маълум қилди 5-tv.ru нашри.
Ҳозирда мамлакатнинг кўплаб ҳудудларида қалин қор ёғаётганини кўриш мумкин. Бу ҳолат эса автомобиль йўлларидаги тирбандликларга олиб келмоқда. Ҳозирда қорнинг қалинлиги 10 сантиметрдан ошган. Шунга қарамай, пойтахт Брюсселда одамлар кўчага чиқиб, биринчи қордан завқ олишяпти. Метеорология ходимлари бундай об-ҳаво ҳафта сўнгига қадар давом этишини маълум қилишди. Ҳукумат айрим жойларда хавфнинг сариқ даражасини эълон қилган.






