АсосийDunyo

Россия ва Туркия ўртасида Суриядаги вазият бўйича музокаралар бошланди

'Россия ва Туркия ўртасида Суриядаги вазият бўйича музокаралар бошланди'ning rasmi

Россия Президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдўғон Суриянинг Идлиб вилоятида давом этаётган “террористик“ ташкилотларга қарши биргаликда кураш ҳамда у ердаги вазиятни барқарорлаштириш учун зарур қадамларни муҳокама қилди.

Чоршанба куни Эрдўғон бошчилигидаги Туркия делегацияси бир неча кунлик ташриф билан Москвага келди.

Россия ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотларга кўра, Москва ва Анқара Сурияда хавфсиз ҳудудни ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Шунингдек, мамлакатда ёмонлашиб бораётган баъзи террористик гуруҳлар, хусусан ал-Қоидага қарши курашиш ҳақида келишиб олади.

“Афсуски, бу ерда кўплаб муаммолар бор ва уларни кўриб турибмиз “, – деди Путин матбуот анжуманида.

“Туркия вазиятни яхшилаш учун жуда кўп иш қиляпти, энди Анқара ва Москва томонидан “террористик гуруҳларнинг ҳаракатини йўқ қилиш“ учун барча ишлар қилинади”, дея қўшимча қилди Россия Президенти.

    Бошқа янгиликлар