Испаниянинг Мадрид ҳамда Барселона шаҳарларида 30 мингдан ортиқ такси ҳайдовчилари норозилик намойишларини ўтказишмоқда, деб хабар берди РенТВ.ру нашри.
Улар норозилик рамзи сифатида сариқ нимча кийиб олишган. Ҳайдовчилар номаълум муддатга иш ташлашганини маълум қилишмоқда. Намойишчилар шаҳар атрофидаги йўлларни тўсиб қўйишди. Улар ҳукуматдан йўловчи ташиш соҳасидаги қонунчиликни ислоҳ қилинишни талаб қилишмоқда. Испания полицияси намойишчиларни тарқатишга уринмоқда.