АсосийDunyo

“Сезар”га номзодлар эълон қилинди

'“Сезар”га номзодлар эълон қилинди 'ning rasmi

Парижда “Сезар” француз киномукофотига номзодлар эълон қилинди, дея маълум қилди РИА Новости нашри.

“Энг яхши фильм”га Эммануэль Финкельнинг “Оғриқ”, Жак Одиярнинг “Ака-ука Систерслар”, Жиль Леллушнинг “Чўкмаслар” картиналари асосий номзод сифатида кўрсатилган.

Пьер Сальвадорнинг “Озодликда”, Ксавье Леграннинг “Оталиқ”, Алекс Лутцнинг “Ги”, Жанна Эррининг “Чақалоқ” фильмлари эса уларга рақобатдош бўлади.

“Энг яхши актёр” номинациясида Ромен Дюрис, Венсан Лакост, Дени Меноше, Эдуар Бер, Алекс Лутц, Пио Мармай, Жиль Леллуш куч синашишса, Виржини Эфира, Мелани Тьерри, Леа Дрюкер, Элоди Буше, Сандрин Киберлен, Сесиль де Франс ва Адель Энель “Энг яхши актриса” номинацияси учун курашишади.

“Сезар”нинг 44-тақдирлаш маросими 22 февраль куни Парижда бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар