Эндиликда “сариқ нимчалилар” намойиши Франциянинг Нант шаҳрида ҳам кузатилмоқда, деб хабар қилмоқда Корреспондент.ру нашри.
Мамлакат пойтахти Парижда деярли 11 ҳафта давом этган норозилик акцияси Франциянинг бошқа шаҳарларида ҳам авж олмоқда. Намойишчилар шаҳар кўчаларида тартибсизликлар келтириб чиқаришмоқда. Улар Адлия вазирлиги биноси олдидаги металл тўсиқларни ағдариб, реклама баннерларини синдиришган. Полиция эса вазиятни бартараф этишга уринмоқда. Бунга жавобан сариқ нимчалилар полицияга шиша идишлар улоқтиришди. Ҳуқуқ-тартибот органлари одамларга қарши кўздан ёш оқизувчи газдан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Ҳозиргача 3 нафар намойишчи ҳибсга олинган.






