АсосийShou-biznes

Зарафшон дарёси яқинидан қадимий хумдонлар топилди

Зарафшон дарёси яқинидан ғишт пиширишга мўлжалланган бир нечта қадимий хумдон топилди.

ЎзФА Археология институти тадқиқотчиси Комил Раҳимовнинг айтишича, Чўпонота тепалигидан топилган мазкур хумдонлар икки қаватли бўлиб, ўт ёқиш ва ғиштни пишириш қисмидан иборат. Унинг умумий баландлиги қарийб тўрт метрни ташкил этади. — Илгари XI асрга оид шундай қурилмалардан бири Самарқанднинг Афросиёб ҳудудида аниқланган эди, — дейди тадқиқотчи.

Дастлабки тахминларга қараганда, бу хумдонларда нафақат тўрт бурчак кўринишидаги, балки қопламалар учун олти ва саккизбурчакли ғиштлар ҳам тайёрланган, деб ёзади “Халқ сўзи” газетаси.

    Бошқа янгиликлар